29 июнь куни Тошкент вақти билан 09:58 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 37,35 градус шимолий кенглик; 71,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,1. Чуқурлик 139 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 478 км жануби-шарқда.

Ер силкиниши Фарғона (Сўх, Фарғона, Риштон, Ўзбекистон туманлари, Қувасой ва Фарғона шаҳарлари) ва Сурхондарё вилоятлари (Узун, Шўрчи ва Денов туманлари)да 2 балли даражада сезилди.

Сўнгги бор 21 июнь куни Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида магнитудаси 3,4 га тенг бўлган зилзила содир бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилган. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.