19 июль куни Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила қайд этилди, дея хабар қилмоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Зилзила соат 12:26 да юз берган. Унинг эпицентри Афғонистон бўлиб, зилзила координаталари 36,69 градус шимолий кенглик; 69,88 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 227 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 512 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхандарё вилоятида 3 балл, 239 км;
  • Самарқанд вилоятида 2−3 балл, 416 км;
  • Жиззах вилоятида 2−3 балл, 421 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2−3 балл, 432 км;
  • Сирдарё вилоятида 2−3 балл, 433 км;
  • Фарғона вилоятида 2−3 балл, 442 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 503 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 504 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 511 км.