11 сентябрь тонгида Фарғона водийсида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 06:54 да кузатилган ер силкинишининг эпицентри Фарғона вилояти Фарғона туманига тўғри келди — 4 балл.

Зилзила координаталари: 40,23 градус шимолий кенглик; 71,77 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,5. Чуқурлик — 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жануби-шарқда.

Зилзила кучи, шунингдек, Андижон вилоятида 2−3 баллни, Наманган вилоятида 2 баллни ташкил этди.