Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулагани ҳақидаги маълумотга муносабат билдириб, хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди ва ҳолатга аниқлик киритди.

29 декабрь куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Бухоро шаҳри Низомий кўчасидаги эндокринология шифохонаси ёнида 7 қаватли бино қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган. Зудлик билан айтилган манзилга ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари етиб борган. Ўрганиш давомида тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлган.

бухоро, фвв, фейк, қурилиш

Аниқланишича, 27 декабрь куни Ибн Сино кўчасида қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қавати оралиқ қисмида бўлган 3 дона бетон плита қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ушбу вазият юзасидан Қурилиш вазирлиги ҳам муносабат билдирди. Унга кўра, шаҳарнинг Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси ёқасидаги биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, юқори қаватлари эса турар жой биноси бўлиши кўзда тутилган объектда қурилишда ишлаб чиқариш технологиясига, хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган.

бухоро, фвв, фейк, қурилиш

Техник назоратчининг объект қурилиши давомида ўзига юклатилган назорат ишларини вақтида амалга оширмагани, лойиҳа назоратчиси томонидан белгиланган календарь режа-жадвал асосида назорат тадбирларини олиб борилмагани ҳамда белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланиш берилиши сабабли рама конструкциянинг тўсин (ригель) қисмида бузилиш юзага келган.

Ҳолат бўйича жабрланганлар йўқ.

бухоро, фвв, фейк, қурилиш