Бухорода 3 қаватли бинонинг томи қулади, дея хабар бермоқда вилоят ФВБ.

31 октябрь куни соат 16:03 ларда фуқаро Ш. Саидовдан олинган маълумотга кўра, Бухоро шаҳар Дўстлик МФЙ Т.Фароғий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган «Когон Қурувчи монтаж» МЧЖга қарашли 3-қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши оқибатида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган.

Натижада мазкур қурилиши тугалланмаган бинода қурувчи бўлиб ишлаётган Жондор тумани «Хўжахайрон» МФЙ Хўжахайрон қишлоғида яшовчи фуқаро 1973 йилда туғилган Р.К. бино қулаши оқибатида тан жароҳати олиб, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отряди томонидан қутқарилган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ётқизилган.

Ҳозирги вақтда Бухоро вилояти қурилиши соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан бинонинг қулаб тушиши билан боғлиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.