Бухоро марказида сайёҳлик маркази қурилиши режалаштирилмоқда. Бунинг учун Академик Иброҳим Мўминов, Ҳамза ва Ҳофиз Таниш кўчалари оралиғида жойлашган 32,6 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов имзолаган ҳукуматнинг 26 декабрдаги мажлиси баённомасида айтилади («Газета.uz»да нусхаси бор).

Ҳужжатда таъкидланганидек, ер лойиҳани «жалб қилинган маблағлар» ҳисобидан амалга оширишни режалаштираётган Enter Engineering компаниясига ажратилади.

Ҳужжатда 29 та давлат объекти, жумладан, Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, 2-мактаб, Бухоро давлат тиббиёт коллежи, маданият коллежи, «Бухоро Арена» стадиони, ФҲДЁ ва бошқа биноларни бошқа жойга кўчириш кўзда тутилган.

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмоноваБухоро вилояти ҳокимлиги биноси. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».

Бухоро ҳокимлиги биноси. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».Бухоро ҳокимлиги биноси. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».

Бундан ташқари, бошқа хусусий объектлар, жумладан, InfinBANK биноси, кафе ва турар жойларни ҳам «кўчириш», амалда эса бузиб ташлаш кўзда тутилган.

InfinBANK биноси. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».InfinBANK биноси. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».

Бухоро вилоятининг янги маъмурий маркази Гулчорбоғ ва Отбозор маҳаллаларида 1000 гектар майдонда барпо этилиши кўзда тутилмоқда. Биринчи босқич доирасида 100 гектар майдонда маъмурий марказ, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли турар жой мажмуалари, кўнгилочар марказлар ва хиёбонлар қуриш режалаштирилган.

Бўлажак туристик ва маъмурий марказлар ҳудудидаги объектларни инвентаризация қилиш ва уларнинг бозор қийматини аниқлаш (мустақил баҳоловчилар орқали) Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади.

5 январдан 15 январга қадар ишчи гуруҳ кўрсатмаларни бажариш учун Бухоро шаҳрида бўлади, дейилади ҳужжатда.

Ҳокимиятлар ва спорт мажмуаси ҳудудига жуда кўп дарахт ўтқазилган.Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».Ҳокимиятлар ва спорт мажмуаси ҳудудига жуда кўп дарахт ўтқазилган.Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».

Kun.uz маълумотларига кўра, туризм марказини ташкил этиш учун бузиладиган объектлар эгаларини 15 январгача огоҳлантириш, бузиш, демонтаж ишларини баҳолаш, бузилган объектлар эгаларига бошқа давлат объектлари ёки пул компенсацияси таклиф этиш тавсия қилинган.

Бухоро вилоятининг янги маъмурий маркази бўйича буюртмачи сифатида вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи хизмати танланган. Туризм маркази буюртмачиси эса Enter Engineering ёки унинг тузилмасидаги ташкилот бўлади.

Концепцияни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш инвесторнинг ўз маблағлари ва маҳаллий бюджетдан қўшимча манбалар ҳисобидан молиялаштирилади, дейилади ҳужжатда.

Ҳукумат буюртмачиларга истисно тариқасида тендерсиз ва электрон харидларсиз энг яхши таклифларни танлаш орқали лойиҳачиларни танлашга рухсат берди.

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

Бухоро вилоят прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси бинолари. Шухрат Латипов / «Газета.uz»

Концепция лойиҳасини Бухоронинг тарихий қисми ва буфер зонаси билан чегарадош ҳудудларда қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилишини ҳисобга олган ҳолда ЮНЕСКО билан келишиш топширилган.

Давлат экология қўмитасига (ҳозирги Табиат ресурслари вазирлиги) бўлажак туристик марказ ҳудудидаги барча қимматбаҳо дарахт ва бута навларини инвентаризациядан ўтказиш топширилган.

Bukhara News Телеграм канали лойиҳа дизайни ва дастлабки чегараларини эълон қилди

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

Депутатнинг муносабати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бухородан сайланган депутати Умида Раҳмонова ҳар куни минглаб аҳоли, айниқса, болалар ва кексалар фойдаланадиган, 20 дан ортиқ спорт секциялари фаолият юритаётган спорт мажмуасининг бузилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

«Ҳаммага қадрдон бўлган жойда саёҳатчи ва айрим ажнабийлар учун шаҳарча қуришмоқчи. Маҳаллий аҳоли-чи? Афсуски,шаҳарда аҳолини соғломлаштириш ва югуриш йўлакчалари ҳали етарли эмас», — деб ёзди у Телеграм каналида.

Депутат мамлакат раҳбари 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратилсин, деган бир пайтда бу қарор қанчалар тўғри, деган саволни ўртага ташлади.

«Қарор ва таклифларга тескари ишламайлик, ўзи шусиз ҳам охирги пайтда мана шундай ўлда- жўлда қарорлар ортидан ҳукуматга ишонч сўняпти. Бунга сабабчи бўлиш яхши эмас», — деб ёзди Умида Раҳмонова.

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz».

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

«Бухоро» марказий стадиони қопламаси 2022 йилда янгиланган эди, бу ерда Ўзбекистон кубоги финали ўтказилди. Фото: Sports.uz.

Парламентарий 2019 йилда эълон қилинган Bukhara City ҳали амалга оширилмаганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, аввал битта «сити»ни қуриб олиш керак.

У мажмуани ҳудуднинг бошқа тарихий жойларига ҳам туристларни жалб қилиш учун айнан ўша ерларда барпо этишни таклиф қилди. «Сабаби Бухоро шаҳрида шусиз ҳам туристик оқим катта».

«[Ҳозир турган объектлар] жуда катта маблағ эвазига қурилган ва йиллар давомида бир неча бор реконструкция ҳам қилинган. Шунча маблағни бузиш шартмикан?! Қолаверса,Шаҳарсозлик кодексининг 38-моддасида аҳоли пунклари режаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак дейилган,муҳокама натижалари борми? Хуллас саволлар кўп,аммо расмийлардан муносабат йўқ», — деб ёзди депутат. У Бухородан сайланган депутат сифатида асосли, аниқ расмий муносабат беришларини сўради

Аҳолининг муносабати

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова13 январь куни «Потребитель Бухара плюс» Телеграм каналида сайёҳлик маркази қурилишига қарши бўлган вилоят аҳолисининг президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати эълон қилинди.

«10 январь куни бизга келган хабар ҳаммани шок ҳолатига туширди. Бизга хабар бердиларки, мана шу чиройли, ҳашаматли „Бухоро“ спорт мажмуаси ўрнига худди Самарқанд шаҳридагидай туристик марказни қуриш кимга керак бўлибди? Бу ерда шунча спортчилар шуғулланади. Ҳар куни 1200 бола келиб шуғулланади. 50 га яқин мураббийлар болалар билан шуғулланяпти. Кунига 1200 бола шуғулланса, улардан ташқари Миллий гвардия, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари нормативларни шу ерда топширадилар», — деди видеодаги эркак.

Унинг сўзларига кўра, спорт мажмуаси жорий йилда Ўзбекистон Суперлигасига чиққан «Бухоро» футбол клубининг уй аренаси ҳисобланади. Спорт мажмуаси бузиб ташланганидан сўнг мухлислар ўз севимли жамоалари футболини томоша қилиш учун бошқа шаҳарларга боришлари керак бўлади, кейинчалик улар тарқалиб кетиши мумкин.

Бу ерда спортчилар ва паралимпиячилар ҳам шуғулланади.

Эркак Бухорода «Арк» қалъасидан «Лаби-Ҳовуз» ансамблигача бўлган ҳудудда сайёҳлик шаҳарчаси борлигини эслади.

Президент томонидан эълон қилинган «Яшил Макон» дастури асосида яқинда 1500 туп қимматли кўчатлар экилганини ҳам таъкидлади.

«Бизни спортдан маҳрум қилмоқчимисиз? Яна: „Сиҳат-саломатлик йили“, „Ҳамма стадионларга боринглар“, — дейсиз. Бундай қилиб йўқотсангизлар… Туристларга ҳамма шароит, ўзимизнинг халқ-чи? Ёшлар-чи», — деди эркак.

Бошқа бир аҳолининг айтишича, «дунёнинг ҳеч бир жойида ёш стадионлар бузилмайди ва бу стадион 16 ёшда».

Объектлар кимнинг ҳисобига бузилади?

enter engineering, бухоро, бухоро сайёҳлик маркази, умида раҳмонова

Интернет фойдаланувчиларининг эслатишича, икки ҳокимлик биноси орасига, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 50 минг доллар миқдоридаги гранти ҳисобидан ЕТТБ ходими, асли ўзбекистонлик Камола Маҳмудованинг шахсий ташаббуси билан дарахтлар экилган.

Ўзбекистоннинг 2023 йилги Давлат бюджетида қабул қилинган дастурлар, президент ва ҳукумат топшириқлари асосида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни (шу жумладан, кўчмас мулкни бузиш учун) қоплаш учун 516,6 млрд сўм (2022 йилда — 500 млрд сўм) белгиланган.

Молиячи Отабек Бакиров Бухоро вилоятининг 2023 йилги бюджетида бузилган объектларнинг ўрнини қоплаш учун маблағ киритилмаганига эътибор қаратди, шу боис бу маблағларни давлат бюджети ҳисобидан тўлаш мумкинлигини таҳмин қилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz» Вазирлар Маҳкамасининг баённомаси ва туристик марказ лойиҳаси мавжудлигини тасдиқлади, бироқ қўшимча саволларга жавоб бера олмади.

Таҳририят Enter Engineering ва Қурилиш вазирлигига ҳам саволлар юборди.

Enter Engineering ҳақида

Компания 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, турли даражадаги мураккабликдаги нефт-газ, саноат ва фуқаролик объектларини лойиҳалаш, етказиб бериш, қуриш ва фойдаланишга топшириш бўйича хизматлар кўрсатади.

Enter Engineering компанияси Самарқанд минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимё мажмуаси, Humo Arena муз мажмуаси, UzGTL синтетик ёқилғи заводи, тўлиқ технологик ишлаб чиқаришга эга 3-сонли мисни қайта ишлаш заводи мажмуаси, Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали каби лойиҳаларни қурган ёки амалга оширишда иштирок этган.

Enter Engineering компаниясининг асосий акциядори Бахтиёр Фазилов ҳисобланади. Шунингдек, у Samarkand Touristic Centre, яъни Самарқанддаги туристик марказнинг 60 фоиз улушига (қолган 40 фоизи NBU Samarkand Invest`га тегишли) ва бошқа бир қатор корхоналарга эгалик қилади.