Бухоро вилоятининг Пешку туманида 21 ва 24 ёшли аёллар уйида ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 январь куни соат 07:40 ларда Пешку тумани «Ҳуррам» МФЙ, Кате қишлоғида яшовчи 1998 туғилган Р.С.нинг яшаш уйи молхонасининг шифтида оқ рангли синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан С.Р.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганини, 2022 йил 31 декабрь куни уйида бўлганини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18 ларда Пешку тумани «Пешку» МФЙ, «Пешку» қишлоғида яшовчи 2001 йил 12 апрелда туғилган М.Д.нинг яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши оқибатида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Д.М.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротоба ўз жонига суииқасд қилмаганлигини, 2022 йил 30 декабрь уйида бўлганини, нима сабабдан осганини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.