Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 7 январь куни савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Соат 05:20 да «Дегрезон» МФЙ Дегрезон кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган. Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:45 да қуршаб олинган ва соат 07:50 да тўлиқ бартараф этилди.

бухоро, ёнғин, фвв
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Дастлабки маълумотларга кўра, мажмуанинг тахминан 250 квадрат метр майдонда ички қисми ва махсулотлари ёнган. Ёнғин оқибатида фуқаролар жароҳат олмаган ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.