Бухоро шаҳридаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқитувчи синфдаги барча ўқувчиларни калтаклагани ва ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинганди. Вилоят халқ таълими бошқармас матбуот хизматининг маълум қилишича, ўқитувчи лавозимидан озод этилди.

Таъкидланишича, ўз педагогик фаолиятини бажаришда қўпол хатоликка йўл қўйгани учун мактаб ўқитувчиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.

«Ушбу ҳолат Бухоро вилоятида фавқулотда вазият сифатида баҳоланиб, шу куннинг ўзида вилоят ҳокими ўринбасари Мирали Ҳамроев раҳбарлигида халқ таълими бўлимлари мудирлари, мактаб директорлари иштирокида Zoom орқали йиғилиш ўтказилди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.