«андижон» тегли мақолалар


Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди
14 ноябр 2022, 14:56

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди

Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда
14 ноябр 2022, 13:05

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда

Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.

Андижонда 3 баллик зилзила содир бўлди
12 ноябр 2022, 16:53

Андижонда 3 баллик зилзила содир бўлди

Андижон вилоятида 12 ноябрь куни эпицентри Жалақудуқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Ер қимирлашининг магнитудаси 3 баллни ташкил этди.

Андижонда «Москвич» босиб кетган 9 ёшли бола вафот этди
3 ноябр 2022, 12:44

Андижонда «Москвич» босиб кетган 9 ёшли бола вафот этди

Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди.

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди
25 октябр 2022, 13:13

Андижон ва Гурлан туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилоятининг Андижон туманига Бахтиёр Маматкаримов ҳоким этиб тайинланди. Хоразм вилоятининг Гурлан туманига эса Умрбек Жуманиязов ҳоким бўлди.

Андижонда ЙТҲга учраб ағанаб кетган Cobalt ёниб кетди
24 октябр 2022, 10:00

Андижонда ЙТҲга учраб ағанаб кетган Cobalt ёниб кетди

Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашиб, ағдарилган Cobalt ёниб кетди. Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ҳақида эса маълумот келиб тушмаган.

Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар талон-торож қилингани аниқланди
6 октябр 2022, 11:14

Андижонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар талон-торож қилингани аниқланди

Андижоннинг Пахтаобод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон ва Фарғонада психотроп моддалар савдосига чек қўйилди
19 сентябрь 2022, 16:35

Андижон ва Фарғонада психотроп моддалар савдосига чек қўйилди

Андижонда ИИБ билан ҳамкорликда 994 дона «Лирика» ҳамда умумий баҳоси 68,7 млн сўмлик 4 004 дона дори воситалари, Фарғонада эса ДХХ томонидан 240 дона «Тропикамид» психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди
16 сентябрь 2022, 11:58

Омбудсман Андижонда беш йигит тергов вақтида қийноққа солингани айтилган ҳолатни ўз назоратига олди

Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди
15 сентябрь 2022, 16:57

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри сифатида Избоскан тумани қайд этилди.

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон
9 сентябрь 2022, 09:46

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон

9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да Андижонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси эпицентр — Асака туманида 3,3 баллга тенг бўлган. Бундан ярим соатча олдинроқ эса Қирғизистонда ер қимирлади, унинг таъсири Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда сезилди.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими ва 43 нафар шахс иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда
7 сентябрь 2022, 22:13 1

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими ва 43 нафар шахс иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда

63 млрд сўмдан зиёд маблағни талон-торож қилишда гумонланаётган Андижоннинг собиқ ҳокими, вилоят ХТБнинг собиқ раҳбари, прокуратура ходими ва бошқалардан иборат 44 кишилик гуруҳ иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Суд мажлиси ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтмоқда.

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди
26 август 2022, 10:41

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди

Андижонда фуқарони 11 минг доллар эвазига Жанубий Кореядаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйишга уринган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумондорларнинг айби судда ўз исботини топса, кўпи билан 3 йилгача қамалиши мумкин.

«Тадбиркорга прокурор ҳам, ҳоким ҳам тазйиқ ўтказмаган». Андижон ҳокимлиги ўзини осган тадбиркор ҳақида
22 август 2022, 10:23

«Тадбиркорга прокурор ҳам, ҳоким ҳам тазйиқ ўтказмаган». Андижон ҳокимлиги ўзини осган тадбиркор ҳақида

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижонда тадбиркор ўзини осгани бўйича хабарга вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди. Унга кўра, тадбиркорга ҳоким ҳам, прокурор ҳам тазйиқ ўтказмаган. Хабарда айтилишича, ташкилот раҳбарининг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ бошқа тафсилотлар келиб чиқмоқда.

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида осилган ҳолда топилди
15 август 2022, 19:40

Андижонда талаба ётоқхона ҳожатхонасида осилган ҳолда топилди

Андижон машинасозлик институти ётоқхонаси ҳожатхонасида 2-босқич талабаси осилган ҳолда топилди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, марҳум ўз жонига қасд қилган.

Андижонда фуқарони $10 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди
13 август 2022, 20:43

Андижонда фуқарони $10 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда фуқарони 10 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Тошкентда эса Тожикистондан ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган гумонланувчи 3 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
1 август 2022, 10:08

Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.

Андижон ва Фарғонада пул эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди
22 июл 2022, 10:45

Андижон ва Фарғонада пул эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Андижонда икки фуқарони Андижон давлат университетига танишлари орқали киритиб қўйиш эвазига 11 минг долларни олганликда гумонланган шахс қўлга тушди. Бағдодда эса фуқарони 500 доллар эвазига Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахс ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Андижонлик фуқаро 27 нафар ўзбек ва қирғиз болаларини калтаклаб, диний таълим бергани айтилмоқда
19 июл 2022, 10:49

Андижонлик фуқаро 27 нафар ўзбек ва қирғиз болаларини калтаклаб, диний таълим бергани айтилмоқда

Андижонлик фуқаро 2020 йилдан бери 27 нафар вояга етмаган ўзбек ва қирғиз болаларини уриб, тан жароҳатлари етказиб, диний сабоқ берганлиги айтилмоқа. Вилоят ИИБ гумондорнинг диний билими ҳамда дарс ўтиш учун рухсатномаси йўқлигини маълум қилди.

Ижтимоий тажриба: Андижонда ногиронлик аравачасидаги йигит автобусларга чиқарилмади
24 июн 2022, 10:47

Ижтимоий тажриба: Андижонда ногиронлик аравачасидаги йигит автобусларга чиқарилмади

Фарғоналик блогерлар вилоят марказида ўтказган ижтимоий тажрибада автобус ҳайдовчилари ногиронлик аравачасидаги йигитга пандусларни тушириб беришдан бош тортишди ёки уни ишлатишни билишмади. Ўнта автобусдан фақат учтасига йўловчилар ёрдами билан чиқишга муваффақ бўлинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг