15 сентябрь куни соат 16:24 да Андижон вилоятида зилзила юз берди, дея хабар қилмоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эпицентри — Андижон вилояти, Избосган тумани. Зилзила координаталари: 40,92 даража шимолий кенглик; 72,34 даража шарқий узунлик. Магнитуда — 3,4. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 265 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида 3−4 балл, 16 км.

9 сентябрь куни ҳам эпицентри Андижон вилоятида жойлашган зилзила қайд этилганди. Зилзила кучи 2 баллни ташкил этганди.