Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро уйида 27 нафар ўзбек ва Қирғизистонда яшовчи вояга етмаган болаларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ хабар берди.
Гумонланувчининг диний билимга ва тегишли рухсатномага эга эмаслиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, у 500 минг сўм пул эвазига 2020 йилдан буён «Қуръони-карим» ва «Муаллими Соний» китобларидан жами 27 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.
Қолаверса, диний таълим жараёнида вояга етмаган болаларни уриб, уларга тан жарохати етказган, дейилади хабарда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Мазкур ҳолатга асосан ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.