12 ноябрь куни соат 16:22 да Андижонда зилзила бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила эписентр Тошкентдан 285 км жанубий-шарқда, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани экани аниқланди. Магнитуда 3 балл, чуқурлик 15 кмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Андижон туманида 3 балл, 8 км;
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 9 км;
  • Хўжаобод туманида 3 балл, 16 км;
  • Андижон шаҳрида 3 балл, 17 км;
  • Булоқбоши туманида 2−3 балл, 21 км;
  • Пахтаобод туманида 2−3 балл, 23 км;
  • Қўргонтепа туманида 2 балл, 27 км;
  • Избоскан туманида 2 балл, 28 км;
  • Асака туманида 2 балл, 30 км;
  • Олтинкўл туманида 2 балл, 30 км.