9 сентябрь куни Тошкент вақти 02:00 да Андижон вилоятида зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Зилзила эпицентри — Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,58 даража шимолий кенглик; 72,16 даража шарқий узунлик. Магнитуда — 3,3. Чуқурлик — 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Асака туманида 2 балл, 11 км.
  • Шаҳриҳон туманида 2 балл, 14 км.
  • Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
  • Қува туманида 2 балл, 14 км.

Ушбу зилзиладан бироз аввалроқ, соат 01:29 да Қирғизистонда ҳам зилзила содир бўлган. Силкиниш кучи Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятида ҳам сезилди.

Зилзила координаталари: 39,79 градус шимолий кенглик; 69,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,6. Чуқурлик — 5 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 168 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Бекобод шаҳрида 2−3 балл, 58 км.
  • Ширин шаҳрида 2−3 балл, 68 км.
  • Бекобод туманида 2 балл, 78 км.
  • Янгиобод туманида 2 балл, 81 км.
  • Боёвут туманида 2 балл, 89 км.

Зилзила Тошкентда ҳам сезилган, бироқ силкиниш кучи сейсмик марказ маълумотида кўрсатилмади.