Андижон машинасозлик институти моддий-техник таъминот факультети 2-босқич талабаси ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди «Газета.uz»га Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Прокуратура маълумотларига кўра, 5 август куни 23 ёшли Д.К.(1999 йил) университет ётоқхонасига келиб, шу ерда тунаб қолган ва эртаси куни соат 9:30 ларда ҳожатхона эшигидаги кабелга осилган ҳолда топилган.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва суд-биологик экспертиза тайинланган.

Андижон прокуратураси ўз жонига қасд қилиш сабабларини ўрганиб, терговга қадар текширувни давом эттирмоқда.