«андижон» тегли мақолалар


Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклаб, кейин видео орқали узр сўраттирди
20 январ 2023, 17:17

Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклаб, кейин видео орқали узр сўраттирди

Асакада ички ишлар ходимлари жамоат тартибини бузганликда айблаб, фуқароларга куч ишлатди. Туман ИИБга олиб кетилган фуқаролар узр сўраб, ходимларга совуқда тартибни сақлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг калтаклангани акс этган видеони тарқатиш эса яхши иш бўлмаганини айтди.

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди
13 январ 2023, 10:20

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди

Андижон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда уйнинг шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижонда тез ёрдам инспектори пора олиши ортидан филиал директори ишдан бўшатилди
10 январ 2023, 17:58

Андижонда тез ёрдам инспектори пора олиши ортидан филиал директори ишдан бўшатилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиали кадрлар бўлими инспектори фуқародан 400 доллар пора олганда ушланди. Муассаса ходимлари орасида етарлича тушунтириш ишларини олиб бормагани учун филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон ва Хоразмда 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади
10 январ 2023, 13:07

Андижон ва Хоразмда 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади

Андижон ва Хоразм вилоятларидаги таълим муассасаларида 11 январдан ўқув жараёнлари бошланиши маълум қилинди. Самарқанддаги муассасаларнинг эса шароити ўрганилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида аномал совуқ сабаб қишки таътил 18 январгача узайтирилганди.

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди
5 январ 2023, 09:53

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Андижон вилоятида 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига бориб урилди. Оқибатда улардан бири тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди
29 декабр 2022, 12:44

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон шаҳри собиқ ҳокими 10 йилга, прокурори 10,5 йилга қамалди
27 декабр 2022, 10:15

Андижон шаҳри собиқ ҳокими 10 йилга, прокурори 10,5 йилга қамалди

Андижон вилоятида 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган 45 нафар судланувчининг аксариятига қамоқ жазоси тайинланди. Хусусан, Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 10 йилга, собиқ прокурор Қурбонали Асқаров эса 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди
23 декабр 2022, 09:32

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди

Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Самарқанд ва Андижонда 4 кг гиёҳванд моддаларини сақлаганликда гумонланган шахслар ушланди
20 декабр 2022, 12:43

Самарқанд ва Андижонда 4 кг гиёҳванд моддаларини сақлаганликда гумонланган шахслар ушланди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Самарқандда 1,4 кг опий ва 1,7 кг гашиш, Андижонда эса салкам 1 кг гашиш гиёҳванд моддасини сақлаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди
14 декабр 2022, 16:00

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди

Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
13 декабр 2022, 11:59

Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 15−22−29 декабрь ва 5−12−19−26 январь кунлари Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Андижондаги корхона 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясини талон-торож қилди
13 декабр 2022, 11:26

Андижондаги корхона 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясини талон-торож қилди

Энергетика вазирлиги Андижонда 684,1 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди
11 декабр 2022, 12:52

Андижонда ИИБ ЙҲХБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этди

Асака туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Spark машинасида йўлдаги музлама сабаб икки кишини уриб юборди. Оқибатда улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
6 декабр 2022, 15:36

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Андижонда мактаб стадиони ўрнида қурилаётган бино бузилади
5 декабр 2022, 11:16

Андижонда мактаб стадиони ўрнида қурилаётган бино бузилади

Тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида 13-мактаб стадиони бузилаётгани айтилган хабар тарқалди. «Ўзбекистонда мактабнинг ерига кўз олайтириш — жиноятку!», дейилади хабарда. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги суд қарорига асосан стадиондаги қурилиши тугалланмаган бино бузилишини маълум қилди.

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
27 ноябр 2022, 11:39

Андижонда автобус ва юк машинаси тўқнашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда 3 кишининг ўлими, 38 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган йирик тўқнашувга йўл таъмирлаш корхонасининг ўзбошимчалиги сабаб бўлгани аниқланди. Корхона ЙҲХХ органлари билан келишмаган ҳолда йўлнинг бир томонида қарама-қарши ҳаракатни ташкил этган. Жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда электр ўчган вақтда реанимациядаги бемор вафот этди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди
24 ноябр 2022, 13:49

Андижонда электр ўчган вақтда реанимациядаги бемор вафот этди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган эркак чироқ ўчиб қолиши сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.

Андижонда оёқлари комбайнга кириб кетган 35 ёшли эркак вафот этди
23 ноябр 2022, 18:19

Андижонда оёқлари комбайнга кириб кетган 35 ёшли эркак вафот этди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида оёқлари комбайннинг янчувчи қисмига кириб кетган 35 ёшли эркак шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди
20 ноябр 2022, 23:09

Андижонда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди

Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф этиш учун 12 та экипаж ва 3 та автонарвон жалб этилди. Воқеа жойига вилоят ҳокими борди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши тўхтатилди
15 ноябр 2022, 12:09

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши тўхтатилди

Қурилиш вазирлиги Андижондаги 50-мактаб стадиони ўрнида бино қурилиши лойиҳага ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритилгани учун тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик қурилиш бўйича барча зарур хулосалар олинганини қайд этди. Аввалроқ прокуратура ҳоким қарори қалбаки эканини маълум қилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг