«андижон» тегли мақолалар


Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди
6 феврал 2021, 13:57

Андижонда юк автомашинаси 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Қария вафот этди

Андижон вилоятида «MAN» юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган пайтда, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолиб ҳаракатланган. Оқибатда 83 ёшли пиёда машина тагида қолиб, вафот этди.

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда
19 январ 2021, 18:43

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.

Андижонда сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилди
12 январ 2021, 11:01

Андижонда сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилди

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.

Андижонда табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда
4 январ 2021, 18:26 1

Андижонда табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда

Андижон вилоятига Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ етказиб бериш деярли тўхтатилганлиги сабабли газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Андижонда кўп қаватли хонадонда газ портлаши натижасида 3 киши жабр кўрди
10 декабр 2020, 13:37

Андижонда кўп қаватли хонадонда газ портлаши натижасида 3 киши жабр кўрди

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида 30 кв. метр майдон ёниб зарарланган. Хонадондаги уч киши турли даражадаги куйиш тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди
4 декабр 2020, 10:01

Андижонлик блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

Андижон вилояти прокуратураси блогер Отабек Нуритдиновга қарши қўзғатилган жиноят ишини бекор қилди. Аввалроқ Андижон шаҳридаги 25-мактаб директори ўринбосари Гулчеҳра Мирзаеванинг шикоятидан сўнг иш очилган эди.

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди
30 ноябр 2020, 22:51

Андижонда қизининг ўлимига товон сифатида Спаркни қўлга кирита олмаган аёл ўзига ўт қўйди

Июлда Андижонда вояга етмаган Т.М. севган йигитини кутаётгани акс этган расмлар тарқалишидан қўрқиб, ўзини осиб, жонига қасд қилади. Унинг онаси ноябрда терговдан норози бўлиб, қизини «шантаж» қилган Н.М.дан товон сифатида Спарк ундиришни сўрайди. Мақсадига ета олмагач эса, эрини кўрсатмаси билан ўзини ёқиб юборади.

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
31 октябр 2020, 18:19

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу масалага МТВ матбуот анжуманида аниқлик киритилди.

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди
25 сентябрь 2020, 09:30

«Ҳудудгазтаъминот» Андижонда газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ берди

Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.

Андижонда олиб қочилган Nexia ариқдан топилди
3 сентябрь 2020, 11:20

Андижонда олиб қочилган Nexia ариқдан топилди

Андижонда уй олдидан олиб қочилган Nexia ариқдан топилди. Мазкур жиноятни 26 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди
27 август 2020, 17:20

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
3 август 2020, 15:23

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Шунингдек, аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади ва ҳафтада 5 кунлик ўқиш тартиби ўрнатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг