Қирғизистонда зилзила содир бўлди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила Тошкент вақти билан 13:01 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 3 балл, чуқурлик 20 кмни ташкил этди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 304 км жанубий-шарқдалиги аниқланди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хўжаобод туманида 2−3 балл, 17 км;
  • Булоқбоши туманида 2−3 балл, 20 км;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 25 км.

Эслатиб ўтамиз, ушбу зилзила 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида сезилган иккинчиси ҳисобланади. Аввалроқ, соат 03:07 да Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилгани ҳақида хабар берилганди.