Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дилшадбек Каримов

Тайинловга қадар Дилшадбек Каримов Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида 2021 йил февралдан буён Отабек Турсунов ишлаб келаётган эди.

Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Акмал Савурбаев

Бунга қадар у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги департамент бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Бундан ташқари, душанба куни Ўткирбек Рахманов Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар берди ЎзА.

Ўткирбек Рахманов

У тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2021 йил январдан буён Зафаробод тумани ҳокими лавозимида Нодирбек Раджапов ишлаб келаётган эди.