«андижон» тегли мақолалар


Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди
22 август 2023, 14:58

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин футболчилар билан учрашди. У гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонлари берилишини ваъда қилди.

Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
8 август 2023, 21:38

Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди

Андижондаги Sino International компанияси Nike кроссовкаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Nike стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кроссовкалар дастлаб Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига, 2024 йилдан Покистонга, келажакда эса Европа давлатларига етказиб берилади.

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди
6 август 2023, 16:48

«Бизга шундай ИИБ ходимлари керак». Абитуриентни елкасида кўтарган ходим тақдирланди

Тармоқларда Андижонда ногиронлиги бўлган абитуриентни елкасида кўтарганча имтиҳон жойига олиб борган ички ишлар ходими сурати тарқалди. Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирлади. «Андижонимизнинг ИИБ ходими қанақа эканлигини мана шу болам кўрсатиб қўйди», — деди ҳокимлик раҳбари.

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда
22 июл 2023, 20:01

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда

Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.

«Осмондан алангага ўхшаш нарса тушди». Андижонда 2 кишини чақмоқ урди, 17 ёшли йигит вафот этди
20 июн 2023, 15:19

«Осмондан алангага ўхшаш нарса тушди». Андижонда 2 кишини чақмоқ урди, 17 ёшли йигит вафот этди

Пахтаобод туманида 2 кишини чақмоқ уриб, 17 ёшли йигит вафот этди. Воқеа жойида бўлган аёлнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳодиса вақтида у қизи ва марҳум билан далада чопиқ қилаётган бўлган. 15 ёшли қиз шифохонага ётқизилган ва аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди
29 май 2023, 10:52

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди

Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.

Андижонда ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди
18 май 2023, 23:21

Андижонда ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди

Андижонда тиббиёт факультети талабаси — Ҳиндистон фуқароси турмуш қуриш таклифини рад этганидан сўнг ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди.

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
20 апрель 2023, 10:07

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Андижонда хотинини ёқиб юборган эркак 17 йилга қамалди
19 апрель 2023, 11:49

Андижонда хотинини ёқиб юборган эркак 17 йилга қамалди

Балиқчи туманида иккинчи турмуш ўртоғини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган 43 ёшли эркак 17 йилга қамалди. У суд жараёнида ушбу жиноятни қилишига аёли билан муносабатлари совуқлашганини сабаб қилиб кўрсатган. Марҳума воқеадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.

Андижонда 3 туп чинор дарахтини ноқонуний кесганларга жиноят иши қўзғатилди
13 апрель 2023, 09:44

Андижонда 3 туп чинор дарахтини ноқонуний кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Избоскан туманида фуқаролар 3 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб кетди. Оқибатда табиатга 131 млн сўмлик зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди
10 март 2023, 10:23

Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма 900 млн сўм жаримага тортилди

Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси 900 млн сўм жаримага тортилди. У ферма фаолиятини ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз олиб борган. Аввалроқ Сенат энергия ресурсларидан қонунга зид фойдаланишни ўғрилик деб баҳоловчи қонунни маъқуллаганди.

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик
4 март 2023, 16:24

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик

Марҳамат туманидаги «Келажак нури» кутубхонаси электрдан қарздорлиги кўпайиб кетгани учун ёпилгани айтилганди. Ҳокимлик вақтинча ёпилишга ёғингарчилик сабабли бино томи таъмирталаб ҳолга келгани, ҳозирда ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда
16 феврал 2023, 10:42

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда

Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда
10 феврал 2023, 16:55

Сирдарёда МЧЖ раҳбари, Андижонда эса 2 фуқаро ерни ноқонуний сотишда гумонланмоқда

ДХХ Сирдарё ва Андижон вилоятларида ерни мос равишда 12,5 минг доллар ва 148,2 млн сўмга ноқонуний сотишга уринганликда гумонланганларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ФВВ Андижондаги учта хонадонда портлаш юз берганини рад этди
6 феврал 2023, 17:59

ФВВ Андижондаги учта хонадонда портлаш юз берганини рад этди

ФВВ Андижон тумандаги учта хонадонда портлаш содир бўлганини инкор этиб, фақат хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Бунинг оқибатида уйнинг 50 кв. метр майдонига зарар етган, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Андижонда юк машинаси босиб кетган аёл вафот этди
5 феврал 2023, 11:12

Андижонда юк машинаси босиб кетган аёл вафот этди

Андижон туманида юк машинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 21 ёшли аёлни босиб кетди. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди
1 феврал 2023, 10:14

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига учиб кетди. Ундан сўнг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади.

Аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдирганликда гумонланаётган андижонлик эркак ушланди
27 январ 2023, 10:22

Аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдирганликда гумонланаётган андижонлик эркак ушланди

Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ёшли эркак аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдириб кетгани гумон қилинаётганди. Аниқланишича, эркак аёлдан кредитни тўлаш учун пул сўраган. Рад жавобдан жаҳли чиқиб, уларни пичоқлаб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган, ҳолат тергов остида.

Андижонда аёл ва талаба қиз ўлдириб кетилди
26 январ 2023, 15:26

Андижонда аёл ва талаба қиз ўлдириб кетилди

Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 62 ёшли аёл ва унинг 17 ёшли жиянининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат бўйича тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Видео: Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди
21 январ 2023, 17:13

Видео: Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди

Андижон туманидаги чойхонада ёнғин келиб чиқди. Оқибатда 70 квадрат метр майдонда том, шифт ва жиҳозлар ёниб зарарланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг