Андижон вилоятининг Андижон туманига ҳамда Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маматкаримов Бахтиёр Рустамович Андижон тумани ҳокими бўлди. Тайинловга қадар у «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бахтиёр Маматкаримов. Фото: ЎзА

Шунингдек, Жуманиязов Умрбек Маткаримович Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Тайинловга қадар у «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Умрбек Жуманиязов. Фото: ЎзА

Бундан ташқари Сурхондарё вилоят ҳокимининг қарори билан унга икки ўринбосар тайинланди.

Хусусан, Ўралов Сирожиддин Шодмон ўғли вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири этиб тайинланди.

У 1996 йилда Қумкўрғон туманида туғилган. 2018 йилда Термиз давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Ҳозирда ушбу университетнинг иқтисодиёт йўналиши сиртқи таълим шаклида 4- босқичда ўқийди. Шу кунгача ушбу котибиятда бош мутахассис вазифасида ишлаб келган.

Сирожиддин Ўралов. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Халилов Акрамжон Рустамович эса вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири бўлди.


Акрамжон Халилов. Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Акрамжон Халилов 1993 йилда Қизириқ туманида туғилган. 2017 йилда Термиз давлат университетининг информатика ўқитиш методикаси факультетини тамомлаган. Ҳозирда ушбу университетнинг молия йўналиши сиртқи таълим шаклида 4-босқичда таҳсил олмоқда. У шу кунгача ушбу котибиятда бош мутахассис вазифасида ишлаб келаётганди.