Андижон вилояти Хўжаобод туманида хонадондан аёл ва унинг жиянига тегишли жасадлар топилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

25 январь куни соат 15:40 атрофида туманнинг «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласида яшовчи 1960 йилда туғилган аёл К.А. ва 2005 йилда туғилган талаба қиз С.К.нинг мурдалари қотиллик аломатлари билан топилган.

Ўша куни вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди (Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Юқорида келтирилган жиноятни содир этиш ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.