Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги Жанубий Фарғона каналида ўзига таниш қизни қутқармоқчи бўлган 20 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га тасдиқлади.

Ҳолат 5 май куни соат 18:00 атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, у шу туманда яшовчи таниши Г. Х.(қиз)ни қутқариш мақсадида сувга тушган. Қиз атрофдаги одамлар томонидан қутқариб қолинган.

Йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб — 8 май куни соат 11:30 атрофида каналнинг Марҳамат тумани «Полвонтош» маҳалласидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.