22−26 июль кунлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг «айтишник» ёшлари учун Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида «Digital Valley» оромгоҳи фаолиятига старт берилди, деб хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Мазкур оромгоҳ БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), қолаверса, Андижондаги «Digital City» технопарки ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу БМТ бош котибининг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштириладиган FAO ва UNFPA`нинг «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг черагаолди ҳудудларини ривожлантириш» номли қўшма лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

it, unfpa, андижон, бмт, ёшлар, тожикистон, ўзбекистон, қирғизистон, fao

Асосий мақсад — Фарғона водийси ва қўшни мамлакатларнинг ёшлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасига умумий қизиқиш асосида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Иштирокчилар учун бу рақамли технологияларни қўллаш, уларнинг барқарор ривожланишга таъсири ҳақида кўпроқ маълумот олишнинг ажойиб имкониятдир/

Оромгоҳга Ўзбекистон (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Қирғизистон (Боткент, Жалолобод ва Ўш вилоятлари) ва Тожикистон (Сўғд вилояти) олийгоҳлари таълим олувчи IT соҳасида истеъдодга эга 60 нафар талаба таклиф этилган.

Барча иштирокчилар дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг ихтисосликлари бўйича уч гуруҳга бўлинган. Гуруҳларга бириктирилган координаторлар ёрдамида иштирокчилар таклиф этилган спикер ва менторлар иштирокидаги турли маърифий тадбирларда қатнашади.

it, unfpa, андижон, бмт, ёшлар, тожикистон, ўзбекистон, қирғизистон, fao

«Ушбу IT оромгоҳ Марказий Осиё ёшлари учун рақамли технологиялар ҳамда одамлар турмуш тарзини яхшилаш учун улардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини яратади», — дейди UNFPA`нинг Ўзбекистондаги вакили Ю Ю. — Биз 21 асрда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган кўникмаларни жумладан, АКТ бўйича кўникмаларни ривожлантиришда ҳудуддаги ёшларни қўллаб-қувватлашга интиламиз. Бу кўникмалар репродуктив саломатлик ҳақидаги маълумотлар ва ресурсларга эга бўлиш, ўзлари ва бошқалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкин. Биз АКТ аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш учун кучли восита бўлиши мумкинлигига ишонамиз".

it, unfpa, андижон, бмт, ёшлар, тожикистон, ўзбекистон, қирғизистон, fao

«Мавжуд имкониятларни кенгайтириш ҳамда ёшларимизни рақамли технологияларнинг ўзгартирувчан салоҳиятидан фойдаланишга илҳомлантириш жуда муҳимдир, зеро ушбу технологиялар дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва келгуси авлодлар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилишда асосий ўрин тутади», — деди ФАО`нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

Беш кунлик оромгоҳ давомида ёшлар рақамли технологияларга кириш, иловалар веб-ишланмаси, ишланмалар ва рақамли маркетингни қамраб олган. IT соҳасидан таклиф этилган спикерлар бизнесни очиш ва барқарор ривожланишни илгари суриш учун рақамли технологияларнинг имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.