6 февраль куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Андижон тумани «Гумбаз» МФЙдаги учта хонадонда портлаш юз берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ушбу маълумотни рад этди.

Қайд этилишича, маҳалладаги биргина хонадоннинг ўзида ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳамда 2 та ёнғинга қарши экипажи соат 14:32 да етиб борган. Ёнғин соат 14:35 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Хонадоннинг 50 кв. метр майдони ёниб зарарлангани айтилмоқда.