1 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади. Шунингдек, саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечиради. Ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш ҳам режада бор.

Ундан сўнг президент Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.