Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб Эргашев Авазбек Яқубжонович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Авазбек Эргашев 1966 йил Олтинкўл туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.

1992−2022 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Оқ-тепа» ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти «Пахта уруғчилик» бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирилиги «Ғўза уруғчилиги» республика маркази бошлиғи ўринбосари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

У тайинловга қадар Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.