21 январь куни соат 14:41 да Андижон тумани Қўшариқ даҳасида жойлашган чойхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳолат тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да қуршаб олинган ва соат 15:00 да бартараф этилган.

Воқеа оқибатида чойхонанинг тахминан 70 квадрат метр майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.