Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронзани қўлга киритди.

Дастлабки медалга жамоа етакчиси Тахмина Икромова эгалик қилди. У кўпкураш дастурида 135 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Эртаси куни алоҳида дастурлардаги машқларнинг дастлабки иккисида олтин медаль олиб, аввал ҳалқа, сўнг тўпдаги машқларда энг юқори балл жамғаришга эришди.

Унинг исми кейинги турларда ҳам совриндорлар қаторида бўлди. Тахмина Икромова булавадаги машқда кумуш, Наталья Усова эса бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, гуруҳ машқида 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда Шаҳзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова, Ирода Содиқова кумуш медални жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.

гимнастика, жаҳон кубоги, спорт, тошкент

гимнастика, жаҳон кубоги, спорт, тошкент

Барча йўналишдаги ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:

Тахмина Икромова (халқа)
Тахмина Икромова (тўп)

Кумуш медаль:

Тахмина Икромова (кўпкураш)
Тахмина Икромова (булава)
Тахмина Икромова (тасма)
Гуруҳ машқи (3 тасма ва 2 тўп)

Бронза медаль:

Наталья Усова (булава).