6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бир нечта йўналишлар бўйича яна 3 та медаль — 2 та кумуш ва 1 та бронзани қўлга киритиб, медаллар жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Слалом каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев 96,63 сонияда энг яхши натижани кўрсатиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Бироқ кейинроқ ҳакамлар ҳайъати унга 2 пенальти сония берди, шунинг учун каноэчи иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медални қўлга киритди.

Биринчи ўринни хитойлик спортчи Чайнасие Юанцхунг (98,20 сония), учинчи ўринни қозоғистонлик каноэчи Александр Куликов (101,04 сония) эгаллади.

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтирди. 109 килограммгача бўлган вазнли полвонлар баҳсида у даст кўтаришда 189 кг, силтаб кўтаришда 228 кг (жами — 417 кг) кўтарди. Хитойлик спортчи Лю Хуаньхуа ундан 1 кг ортиқ кўтариб, (418 кг: 185+233 кг) олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов худди шу вазн тоифасида 391 кг (175+216) кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 63 та медаль — 19 та олтин, 18 та кумуш ва 26 та бронза билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.