Қирғизистонда самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза — жами 18 та медалга эга чиқди.
БААда ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича ўтган Жаҳон чемпионатида 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг 4 нафари олтин, 1 нафари кумуш ва 2 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Унда қатнашган аёл атлетлардан бири Руҳшона Ўктамова 95 кг тош кўтариб, Осиё рекордини янгилади.
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023/2024 йилги мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан тўрт жамоа — «Пахтакор», «Насаф», «Навбаҳор» ва ОКМК иштирок этадиган бўлди. Қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида сўнгги бор 2016 йили Ўзбекистон номидан тўрт жамоа қатнашган эди
Ўзбекистонлик эркин курашчи Нодирбек Жуманазаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Медаль учун кечган сўнгги баҳсда у ҳиндистонлик рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди.
2023 йилги мавсумнинг УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган ўйинда «Манчестер Сити» пенальтилар сериясида «Севилья»ни мағлуб этиб, кубокни қўлга киритди. Шу тариқа «шаҳарликлар» ўз тарихида илк бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди. Фото.
Ўзбекистоннинг Жаҳон кубогидаги сўнгги вакили, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди. Бу йилги турнирни Ўзбекистон 1 та олтин ва 2 та бронза билан якунлади.
Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси Аббос Файзуллаев «Пахтакор» жамоасидан Россиянинг ЦСКА клубига ўтди. 19 ёшли ярим ҳимоячи билан 3 йиллик шартнома имзоланди ва ушбу муддат узайиши мумкин.
Нью-Деҳли шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 13 та медални қўлга киритди.
Ҳиндистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та медални қўлга киритди. Мусобақа 5 августга қадар давом этади.
«Рома» Элдор Шомуродовни А Сериянинг бошқа клуби — «Кальяри»га кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берди. Шомуродов клубдаги биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисининг янги жамоаси қуйи лигада бир мавсум ўтказиб, Италиянинг юқори дивизионига қайтганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.
Жанубий Кореяда ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 50 метр масофадан тўппончадан отиш дастурида иккита кумуш медални қўлга киритди.
22 июль куни Хитойда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Лэй Тинцзе ва амалдаги чемпион Цзюй Вэньцзюнь ғолиблик учун кураш олиб борди ва унда Вэньцзюнь ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди.
Қозоғистон Спорт вазирлиги 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон билан биргаликда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. ОАВ хабарига кўра, аввалроқ Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари шундай ташаббус билан чиққан.
Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та — 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик аёл курашчилар Иорданияда ўтган спорт кураши бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 медаль: 2 кумуш ва 5 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида 17 та медаль — 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади. Спортчилар 2024 йилги Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланма олди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, «Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси, футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари 2026 йилгача ижтимоий солиқдан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этилди. Улар жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчилари ҳам даромад солиғи тўламайди.
Саудия Арабистонида ўтган Counter-Strike:Global Offensive on Steam (CS:GO) киберспорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади. Спортчилар Жаҳон чемпионатида қатнашади. Шунингдек, жамоага 7000 доллар пул мукофоти берилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг