23 сентябрь — 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган XIX Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 71 та медални қўлга киритди.

Терма жамоа 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медали билан 45 га яқин давлат орасида бешинчи ўринни эгаллади. Хитой 383 медаль (201 та олтин, 111 та кумуш, 71 та бронза) билан биринчи ўринда, Япония иккинчи (188: 52−67−69), Жанубий Корея учинчи (190:42−59−89), Ҳиндистон эса тўртинчи ўринда (107: 28−38−41).

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Мусабақада Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29 ўринни эгаллади.

6 октябрь куни бошланган чиқишлардан буён Ўзбекистон яна 8 та медаль қўлга киритди.

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Тахмина Икромова, Вилана Савадян ва Эвелина Аталянс Осиё ўйинларида Қозоғистон ва Хитой жамоаларини ортда қолдириб, жамоавий ҳисобда олтин медални қўлга киритди.

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди. 74 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали учун кечган жангда туркманистонлик Перман Хоммадовни 4:0 ҳисобида енгди. Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмонов 2014 ва 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган. Биринчи ўринни финалда япониялик Кирин Киношитани (9:0) мағлуб этган эронлик Ёнес Эмамичогаи эгаллади.

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Эркин кураш бўйича 2024 йилги Париж олимпиадаси совриндори Жавраил Шапиев (-86 кг) ҳам ўз коллекциясига Осиё ўйинлари медалини қўшиб қўйди. Бронза учун жангда ўзбекистонлик жангчи баҳрайнлик Магомед Шариповни мағлуб этди (3:0). Олтинни эса финалда ҳиндистонлик Дипак Пунияни мағлуб этган Эрон вакили Ҳасан Яздоний қўлга киритди (10:0).

Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова 55 килограмм вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Финалда у Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни 9:1 ҳисобида мағлуб этди.

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев +109 кг вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади. У даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, жами икки машқда 423 кг тошни кўтарди. Олтин ва кумуш медаллар мос равишда Баҳрайн ва Эрон вакиллари Гор Минасян (457 кг: 212+245) ва Али Давуди (426 кг: 192+234)га насиб этди.

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Эрон терма жамоаси олтин, Ҳиндистон кумуш медални қўлга киритди.

бекзод абдураҳмонов, жавраил шапиев, осиё ўйинлари, рустам жангабоев, тахмина икромова

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тахмина Икромова делегация коллекциясини яна бир олтин медаль билан тўлдирди. Кўпкураш бўйича индивидуал дастурда иштирок этган гимнастикачи энг яхши натижани кўрсатди — 131,300 балл. Париж-2024 олимпиадаси йўлланмасини олган спортчи бир кун аввал жамоавий дастурдаги энг юқори натижага эришганди. Қозоғистон вакиллари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг охирги аъзоси Шаҳризода Исматиллаева (-55 кг) бронза медали учун баҳсларда мағлуб бўлди ва шунинг билан Ўзбекистон Осиё ўйинлардаги иштирокини якунлади.

Маълумот учун, 8 октябрь куни Осиё ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.