Илк марта Ўзбекистон вакили бўлган Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеясида федерация вице-президентларини сайлаш масаласи кўриб чиқилган.

Лавозимга номзодлар орасида Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилган. Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига Япония, Жанубий Корея ва Ливия вакиллари ҳам тасдиқланган.

Баҳромжон Газиев айни пайтда Евроосиё от спорти ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси сифатида ишлаб келмоқда.