Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (Олимпия) терма жамоаси Осиё ўйинлари бронза медали учун кечган баҳсда Гонконг устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. 7 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 4:0 ҳисобида якунланганди.

Биринчи бўлим охирида 43-дақиқада ҳужумчи Алишер Одилов атрофини тўрт рақиб ўраб турганига қарамасдан, жарима майдончаси чизиғидан аниқ зарба берди, дарвозабон эса ҳеч нарса қила олмади.

Учрашувнинг 49-дақиқасида ҳужумчи Ҳусаин Норчаев томонидан якунлаган муваффақиятли қарши ҳужумдан сўнг ҳисоб иккитага етди. 10 дақиқадан сўнг у бурчакдан ошириб берилган тўп дарвозага йўллаб, дубл қайд этди.

75-дақиқада ҳимоячи Алибек Давронов жарима зарбасидан ошириб берилган тўпни рақиб дарвозасига йўллади.

Шу тариқа Ўзбекистон 1994 йилдан бери илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди. Ўша йили терма жамоа олтин медалга сазовор бўлган эди.

футбол, осиё ўйинлари

Аввалроқ Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учинчи ўрин учун ўтказилган баҳсда Хитойга 7:0 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу ўзбекистонлик футболчи аёлларнинг Осиё ўйинларидаги илк иштирокидир.

Видео

Фото

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари

футбол, осиё ўйинлари