15 апрель — 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Индонезия устидан ғалаба қозониб, финалга чиқди. 29 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди, бироқ ҳакам эпизодни VAR тизими орқали текшириб, Абдуқодир Хусанов рақибдан тўпни олишда қоида бузмаган, деган хулосага келди.

63-дақиқада индонезияликлар ҳисобни очди, бироқ VAR тизими ёрдами билан гол офсайд туфайли бекор қилинди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олди — Муҳаммадқодир Хамралиев тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасини ишғол қилди.

82-дақиқада ҳакам Жасур Жалолиддиновни жароҳатлаган ҳимоячи Ризки Рамаданига қизил карточка кўрсатди.

86-дақиқада ўзбекистонликлар жарима зарбасини амалга оширди, дарвозабон уни қайтарди, аммо Абдуқодир Хусанов қайтган тўпни боши билан дарвозага йўллади, тўсинга теккан тўпни чизиқ олдида турган Пратам Архандан (ўз дарвозасига) жойлаб қўйди.

Фото: Профессионал футбол лигаси (ПФЛ).Фото: Профессионал футбол лигаси (ПФЛ).

Фото: ЎФА.Фото: ЎФА.

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги финалига чиқди ва бунинг эвазига ўз тарихида илк бор 26 июль — 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди.

3 май куни соат 20:30 да жамоа чемпионлик учун бошқа ярим финал жуфтлиги — Япония U-23 — Ироқ U-23 ўйини ғолибига қарши баҳс олиб боради.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги — ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган халқаро Осиё чемпионати. Турнир 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Турнир ОФКнинг 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш турнири бўлиб хизмат қилади. Турнирнинг энг яхши учта жамоаси Осиё вакиллари сифатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритса, тўртинчи энг яхши жамоа плей-офф баҳсида иштирок этади. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони амалдаги чемпион ҳисобланади.

Видео

Фото

u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024u-23 осиё кубоги, индонезия, олимпия ўйинлари 2024