4 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бир нечта йўналишлар бўйича яна 3 та медаль — 2 та олтин ва 1 бронзани қўлга киритиб, медаллар жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) Ўзбекистон делегациясига 15-олтин медални олиб берди. Полвон финал баҳсида эронлик Носир Ализодани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

17 ёшли спортчи Шарифа Давронова ҳам олтин медални қўлга киритди. Уч ҳатлаб сакраш дастурида ўзбекистонлик 17 ёшли спортчи қайд этган 14,09 м натижани ҳеч бир иштирокчи янгилай олмади ва Давронова Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

осиё ўйинлари, олтин медаль

Бронза медални эса 80 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Тўрабек Ҳабибуллаев қўлга киритди. Хитойлик Танглатихан Тухтарбекка қарши кечган жанг ринг мезбонлари вакили фойдасига ҳал бўлди.

осиё ўйинлари, олтин медаль