12 октябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда федерация раислигига сайланган Камол Усмонов маълум қилди.

Федерация нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтган.

Федерациянинг асосий мақсади Ўзбекистонда сумо спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, сумо спортчилари, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сумо бўйича маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш, федерация аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилишдан иборат.

Дурдона Абдужабборова эса Ўзбекистондаги биринчи сумо спортчисига айланди.

камол усмонов, сумо, сумо федерацияси

Камол Усмонов / Facebook.

Камол Усмонов бунгача Ўзбекистон Скейт ассоциацияси бош котиби лавозимида ишлаган, Миллий олимпия қўмитасида кураш бўлимига раҳбарлик қилган.

Сумо — бу Япониядан пайдо бўлган жанг санъати спорти бўлиб, унда икки спортчи бир-бирини айланадан ташқарига итариб юборишга ёки бир-бирларини оёқ кафтларидан ташқари тананинг ҳар қандай бир қисми билан ерга тегизишга ҳаракат қилишади. Фақатгина ушбу мамлакатда профессионал рикиси (сумо жангчилари) мусобақалари ўтказилади. Дунёнинг қолган қисмида эса фақат ҳаваскор сумо мавжуд.