Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (Олимпия) терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди. 4 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланганди.

Жанубий кореялик футболчилар 4-дақиқада Германиянинг «Штутгарт» клубида тўп сураётган 24 ёшли ярим ҳимоячи Чон У Ённинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди.

25-дақиқада терма жамоа сардори Жасурбек Жалолиддинов жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ 38-дақиқада Чон У Ён дубль қайд этди.

74-дақиқада ярим ҳимоячи Абдурауф Бўриев иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари ярим финалига чиққан Ўзбекистон энди 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Гонконг термаси билан учинчи ўрин (бронза) учун ўйинда майдонга тушади. Этиборлиси, жамоалар ушбу турнирнинг гуруҳ босқичида бунгача икки марта тўқнаш келишган, ҳар икки учрашув ҳам Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ҳал бўлган. Финалда Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари тўқнаш келишади.

Аввалроқ Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда КХДРга 0:8 ҳисобида имкониятни бой берганди. Учинчи ўрин учун ўйинда терма жамоа Хитой билан, Япония эса КХДР билан олтин учун кураш олиб боради.

Фото

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

футбол, осиё ўйинлари, жанубий корея

Фото: Yonhap.