5 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бир нечта йўналишлар бўйича яна 6 та медаль — 3 та олтин ва 3 та бронзани қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ўз совринлари қаторига Осиё ўйинлари олтин медалини қўшиб қўйди. Финал жангида ўзбекистонлик жангчи таиландлик Титисан Панмотни мағлуб этди.

Яна бир ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков ҳам олтин медални қўлга киритди. Вазни 57 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили финалда япониялик Шудаи Ҳарадани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

Баҳодир Жалолов ҳам +92 кг вазн тоифасидаги финалда азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Қамшибек Кункабаевни мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Кураш бўйича аёллар терма жамоаси вакили Актенге Кеунимжаева ушбу йўналиш бўйича Осиё ўйинлари шоҳсупасига кўтарилган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди. 50 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Кеунимжаева бронза медали учун кечган жангда ҳиндистонлик Пужани мағлуб этди.

абдумалик халоков, осиё ўйинлари, рустам ассакалов, ҳасанбой дўсматов

ХАёллар кураши бўйича 57 килограммгача вазн тоифасида иштирок этаётган Лайло Собирова ҳам бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди.

абдумалик халоков, осиё ўйинлари, рустам ассакалов, ҳасанбой дўсматовЮнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолияти давомида учинчи бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди. 97 килограммгача вазн тоифасида у бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик Ислом Умаевни мағлуб этди. Бунгача Ассакалов Осиё ўйинларида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган.

абдумалик халоков, осиё ўйинлари, рустам ассакалов, ҳасанбой дўсматов

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 59 медаль (18 олтин, 16 кумуш ва 25 бронза) мавжуд.