Жамият

Қорақалпоғистонда оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
20 декабр 2023, 10:43

Қорақалпоғистонда оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Чимбой туманида бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари вояга етмаган бўлган. Хонадонда яна икки киши ҳушсиз ҳолда топилиб, шифохонага ётқизилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Humo Arena мажмуасида бўладиган концертга борувчиларга тавсиялар берди
20 декабр 2023, 10:19

Тошкент шаҳар ИИББ Humo Arena мажмуасида бўладиган концертга борувчиларга тавсиялар берди

Пойтахт ИИББ Humo Arena`да бўлиб ўтадиган Hammali & Navai гуруҳининг концертига камида бир соат олдин келишни ва электрон чипталарни қоғозга алмаштиришни тавсия қилди. Аввалроқ ушбу мажмуанинг кириш қисмида Jah Khalib концерти бошланишидан олдин тиқилинч ва тартибсизликлар юз берганди.

Бухоро туманининг собиқ ҳокими ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
19 декабр 2023, 18:11

Бухоро туманининг собиқ ҳокими ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев ва Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди. Улар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.

Блогер Отабек Ахлиддинов 7 йил 1 ойга қамалди
19 декабр 2023, 17:57

Блогер Отабек Ахлиддинов 7 йил 1 ойга қамалди

Блогер, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган Отабек Ахлиддиновга 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У товламачилик ва талон-торож қилиш қилишда айбли деб топилган.

«Юксалиш» ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилинди
19 декабр 2023, 17:26

«Юксалиш» ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини тузди. Номзодлар эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси, иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги ва ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлигига қараб баҳоланган.

Ўзбекистонда 15 кунда 73 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
19 декабр 2023, 17:01

Ўзбекистонда 15 кунда 73 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Декабрь ойининг 15 кунида ҳудудлар бўйлаб жами 73 млрд 274 млн сўмлик газ ва электр талон-торож қилингани аниқланди. Энергетика вазирлиги айрим «тадбиркор»ларнинг ноқонуний фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга жиддий таъсир кўрсатаётганини қайд этди.

Asialuxe Travel Шри-Ланкага саёҳат қўлланмасини тақдим этди
19 декабр 2023, 17:00

Asialuxe Travel Шри-Ланкага саёҳат қўлланмасини тақдим этди

Asialuxe Travel миллий туроператори 2024 йилда тренд йўналишларидан бири бўлиши кутилаётган Шри-Ланка орол-мамлакатига саёҳат хақида саволларга жавоб берди.

Тошкентдаги ерусти пиёдалар ўтиш жойлари нима учун ноқулай ва хавфли?
19 декабр 2023, 14:31 1

Тошкентдаги ерусти пиёдалар ўтиш жойлари нима учун ноқулай ва хавфли?

«НОҚулай шаҳар» лойиҳасининг навбатдаги сонида пойтахт қандай қилиб ўз аҳолисини, жумладан, ногиронлиги бор инсонлар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва фарзандларини аравачада олиб кетаётган ота-оналарни юқорига кўтарилиб, пастга тушишга мажбурлаётганини тасвирга олдик.

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади
19 декабр 2023, 13:21

Самарқанд ва Хоразмда трамвай ҳамда троллейбус транспорти ривожлантирилади

Ҳукуматнинг трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Унда ходимларнинг малакасини ошириш, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштириш ва бошқалар кўзда тутилган.

Хивадаги бинолар ёши интерфаол харитада акс эттирилди
19 декабр 2023, 12:57

Хивадаги бинолар ёши интерфаол харитада акс эттирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Хивадаги бинолар ёши акс этган интерфаол харита тайёрлади. РРД мутахассислари лойиҳа янгиликлари, янги харита аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилиши, харита учун тимсол вазифасини ўтаган Хива тарихидаги воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

Тошкентда ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди
19 декабр 2023, 09:47

Тошкентда ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги уйда содир бўлган ёнғин оқибатида аёл ҳамда унинг 8 ва 5 ёшли икки қизи ҳалок бўлди.

Кафанликдаги сурат, оёқости матбуот, ёниқ умидлар. Фитратга бағишланган кўргазмадан репортаж
18 декабр 2023, 21:32

Кафанликдаги сурат, оёқости матбуот, ёниқ умидлар. Фитратга бағишланган кўргазмадан репортаж

Тошкентдаги Tасвирий санъат галереясида Абдурауф Фитрат ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма очилди. Намойиш 20 январгача давом этади. Лойиҳа муаллифи Мақсуд Аскаров аввалроқ Чўлпон ва Беҳбудийга бағишланган кўргазмаларни ташкиллаштирган эди.

«Жадид куллиёти»дан: «Сабзазор» — маърифий руҳдаги миллий шеърлар баёзи
18 декабр 2023, 20:30

«Жадид куллиёти»дан: «Сабзазор» — маърифий руҳдаги миллий шеърлар баёзи

Жадидлар даврида эски ўзбек алифбосида чоп этилган ва бир асрдан бери табдилини кутиб ётган саккиз тўплам 2023 йил октябрида «Zabarjad media» нашриёти томонидан «Жадид куллиёти» туркумида лотин ёзувида чоп этилди. «Газета.uz» нашриёт рухсати билан куллиётдан парчалар эълон қилади.

Тупроқнинг хоҳиши. Пул ва меҳнат сарфини камайтириб, тупроқ унумдорлигини қандай ошириш мумкин?
18 декабр 2023, 19:50

Тупроқнинг хоҳиши. Пул ва меҳнат сарфини камайтириб, тупроқ унумдорлигини қандай ошириш мумкин?

Инсоният тупроққа минг йиллардан бери бир неча босқичда ишлов беради: юмшатади, текислайди, кесакларни майдалайди, бегона ўтларни чопади. Бу ишлар қисқа истиқболда ҳосилдорликка ижобий таъсир қилади, бироқ сувнинг исроф бўлиши ва ҳатто чанг бўронларига олиб келади. Хўш, буни ўзгартириш мумкинми?

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади
18 декабр 2023, 19:03

Тест: Стивен ака Спилбергга бағишланади

«Шиндлер рўйхати», «Айғоқчилар кўприги», «Тутқич бермас фирибгар», «Ўзга сайёралик» каби шедевр фильмлар муаллифи Стивен Спилберг 18 декабрь куни 77 ёшга тўлди. Сана муносабати билан «Газета.uz» жаҳон кинематографияси тарихида ўчмас из қолдирган режиссёр ижодига бағишланган тест тайёрлади.

Қандай қилиб БАА университетларига ўқишга кириш мумкин? Диёра Аҳророва ҳикояси
18 декабр 2023, 18:30

Қандай қилиб БАА университетларига ўқишга кириш мумкин? Диёра Аҳророва ҳикояси

Тошкентдаги Вестминстер университети талабаси Диёра Аҳророва 2018 йили Дубайдаги SP Jain глобал менежмент мактабига ўқишга кирган. У «Хориж дипломи» лойиҳаси учун Амирликлардаги қабул жараёни, таълим тизими ва талабалик ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Тошкентда яна 6 нафар шахс жиноятчиликда гумонланиб қўлга олинди
18 декабр 2023, 17:28

Тошкентда яна 6 нафар шахс жиноятчиликда гумонланиб қўлга олинди

Тошкент шаҳрида фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб олти нафар шахс қўлга олинди. Пойтахт ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.

Болалар дунёни шундай кўришади: ASUS болалар расмлари танлови натижаларини сарҳисоб қилди
18 декабр 2023, 17:00

Болалар дунёни шундай кўришади: ASUS болалар расмлари танлови натижаларини сарҳисоб қилди

Компьютер электроникасининг жаҳондаги етакчи брендларидан бири ASUS 31 октябрь куни эълон қилинган «Мен келажак дунёсини қандай кўраман» номли болалар расмлари танлови ғолибларини эълон қилди.

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18 декабр 2023, 14:34

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Наманган шаҳрига Анваржон Отаходжаев янги ҳоким бўлди. Шунингдек, вилоят ҳокимига икки ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистонда 1 январдан «эски» ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
18 декабр 2023, 13:04

Ўзбекистонда 1 январдан «эски» ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади

2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт»ларни алмаштириш якунланади. 1 январдан эски ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг