Asialuxe Travel миллий туроператори кетма-кет учинчи йил «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси қанотларида Шри-Ланка оролига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу йўналиш Ўзбекистон сайёҳлик майдонига шижоат билан кириб келди ва ўзбекистонликлар ҳамда хорижлик меҳмонлар орасида шуҳрат қозонмоқда.

asialuxe travel, реклама

Агар узоқ вақтдан бери Шри-Ланка сафарини кўзлаб юрган бўлсангиз, Asialuxe Travel мамлакат ҳамда оролдаги таътиллар ҳақида муҳим саволларга жавоб берди.

Мамлакат ҳақида

Шри-Ланка табиат ва саргузаштларни севувчилар учун жаннатмакон ўлкалардан биридир. Оролнинг ҳар бир бурчаги, Бентотанинг олтин қумли пляжларидан тортиб, Нувара Элия яшил чой плантацияларигача, гўзаллик ва осойишталикка тўла.

Шри-Ланкада йил бўйи ёз фасли хукмронлик қилади. Ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +26 дан +35 даражагача бўлиб, намлик 70−80% ни ташкил қилади, океандаги суви кўпинча ҳаво ҳароратидан бир оз совуқроқ бўлади.

Оролнинг жанубий ярми сузиш учун ишлатилади: қиш ойларида — ғарбий қисми, ёзгиларида эса — шарқий қисми. Денгиз ва океан ҳамма жойда илиқ, пляжлар кўпинча қумли, аммо тўлқинлар ва оқимларни ҳисобга олиш керак. Сайёҳлар учун машҳур ва мос пляжлар — Унаватуна, Велигама, Мирисса, Канди, Элла.

Тўғридан-тўғри рейслар қачондан бошланади?

Тўғридан-тўғри рейслар 2023 йил 30 декабрда бошланиб, 2024 йил 9 мартгача давом этади.

asialuxe travel, реклама

Парвозлар ҳар ҳафта шанба кунлари амалга оширилади:

  • 2023 йил 30 декабдан 2024 йил 6 январгача;
  • 6 январдан 13 январгача;
  • 13 январдан 20 январгача;
  • 20 январдан 27 январгача;
  • 27 январдан 3 февралгача;
  • 3 февралдан 10 февралгача;
  • 10 февралдан 17 февралгача;
  • 17 февралдан 24 фервалгача;
  • 24 фервалдан 2 мартгача;
  • 2 мартдан 9 мартача.

Қандай бориш мумкин?

Оролга тўғридан-тўғри рейсда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» лайнерлари қанотларида учишингиз мумкин. Компания ўз меҳмонлари овқатланишига алоҳида эътибор беради — узоқ парвоз давомида улар нафақат тушлик, мазали иссиқ овқат ва ичимликлар, балки сендвич кўринишидаги енгил тамадди ҳамда ширин маффин, чой ёки кофе таклиф қилишади. Шунингдек, турли хил кўнгилочар медиа маҳсулотлари ва лайнер экипажининг алоҳида эътибори ҳам йўловчиларни хурсанд қила олади.

Парвоз неча соат давом этади?

Тошкент — Шри-Ланка парвози олти соат давом этади. Бу вақт ичида борт хизматидан баҳраманд бўлишингиз, қизиқарли фильмларни томоша қилишингиз, китоб ўқишингиз ёки оролдаги таътилингиз жадвалини режалаштиришингиз мумкин.

Саёҳат учун нима керак?

Дам олиш масканига учиш учун паспорт, брон қилинган ваучерлар ва авиачипта керак бўлади. Шунингдек, ажойиб ҳордиқ чиқариш учун ижобий кайфият ҳам.

asialuxe travel, реклама

Виза масаласи

Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга электрон виза тақдим этгачгина киради. Туроператорлар сиз учун визани турни рўйхатдан ўтказиш пайтида тўлдиради.

Шри-Ланка кимларга тўғри келади?

Орол барчага бирдек мос келадиган турли хил дам олиш форматларини таклиф этади. Катта оилалар, жуфтликлар, дўстлардан иборат шовқинли жамоа ёки ёлғиз саёҳатчилар — ҳар ким ўзига ёқимли бўлган маконни топа олади, хоҳ у курорт меҳмонхоналари, танҳо бунгаловлар ёки кўплаб зиёфатлар ташкил этиладиган меҳмонхоналар бўлсин.

asialuxe travel, реклама

Қолиш учун яхши жой

Миллий туроператор турли бюджет тоифаларига эга қулай яшаш мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати билан танишишни таклиф қилади. 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 6 январгача турлар нархлари:

  • тўрт юлдузли Thaproban Pavilion Resort & Spa — 22,3 млн сўмдан бошлаб;
  • тўрт юлдузли Jie Jie Beach by Jetwing — от 23,1 млн сўмдан бошлаб;
  • беш юлдузли Centara Ceysands Resort & Spa — от 24,2 млн сўмдан бошлаб;
  • беш юлдузли Jungle Beach Resort — от 25,6 млн сўмдан бошлаб;
  • беш юлдузли Sheraton Kosgoda Turtle Beach Resort — от 32,8 млн сўмдан бошлаб.

Меҳмонхоналар қандай таомларни таклиф қилади?

Ҳар бир меҳмонхонанинг ўзига хос овқатланиш концепцияси бор — нонушта асосидаги овқатланиш туридан тортиб, All Inclusive`гача.

asialuxe travel, реклама

Нархлар икки кишилик жойда бир киши учун кўрсатилган ва эълон қўйилган вақтда амал қилади.

Телефонлар: (+998) 71−211−22−22, (+998) 71−201−77−77.

Сайт: asialuxe.uz
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Telegram: t.me/Asialuxe
Telegram-каналдаги қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Умра: t.me/asialuxe_umra
Ўзбекистон бўйлаб турлар: t.me/asialuxeuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.