Наманган шаҳрига янги ҳоким ва вилоят ҳокимига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Халқ депутатлари Наманган шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Анваржон Хожаханович Отаходжаев шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Анваржон Отаходжаев 1972 йилда Наманганда туғилган. Маълумоти олий, 1994 ва 2002 йилларда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У 2019 йилдан шу кунга қадар Чортоқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, шаҳарга шу пайтгача ҳокимлик қилиб келган Ғофуржон Джамалов Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб, Жамшид Мухторович Хатамов эса вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.