«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда минтақа экспертлари кўмагида Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини тузди.

Таъкидланишича, рейтингга киритилган аёллар минтақада турли соҳаларга, шу жумладан сиёсат, бизнес, таълим, фан, санъат ва ижтимоий масалаларга ижобий таъсир кўрсатган.

Номзодлар рўйхати шакллантирилгач, ҳаракатнинг минтақа миқёсидаги экспертлар гуруҳига тақдим этилган. Экспертлар номзодларни ҳам математик, ҳам эмпирик методларга таянган ҳолда саралаган.

Саралаш жараёнининг биринчи босқичида номзодлар қуйидагиларга қараб баҳоланган:

  • эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси (10 балл);
  • иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги (10 балл);
  • ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлиги (5 балл).

Иккинчи босқичда минтақанинг 300 яқин экспертлар иштирокида онлайн овоз бериш жараёни ўтказилди. Овоз берган экспертлар таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар, минтақанинг етакчи «ақл марказлари» раҳбарлари, парламентарийлар, академиклар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

етакчи аёллар, зироат мирзиёева, марказий осиё, саида мирзиёева, танзила нарбаева

Марказий Осиёнинг Топ-40 етакчи аёллари рўйхати:

  • Зироат Мирзиёева — «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг биринчи хоними;
  • Айгул Жапарова — «Эне-балага тирек» жамоат фонди раиси, Қирғиз Республикасиннинг биринчи хоними;
  • Азизмо Асадуллаева — Тожикистоннинг биринчи хоними;
  • Танзила Нарбаева — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси;
  • Дунёгўзал Гулманова — Туркманистон Миллий Генгеш Межлиси раиси;
  • Саида Мирзиёева — Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси;
  • Олга Перепечина — Қозоғистон Сенати раиси ўринбосари;
  • Жамила Исаева — Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси (раиси) ўринбосари;
  • Дилрабо Мансури — Тожикистон Парламенти раиси ўринбосари;
  • Дания Еспаева — Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси ўринбосари;
  • Зуҳра Иброҳимова — Олий Мажлис Спикери ўринбосари;
  • Тамара Дуйсенова — Қозоғистон Бош вазири ўринбосари;
  • Зулайҳо Маҳкамова — Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари;
  • Роза Отунбаева — БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари, Қирғизистоннинг собиқ президенти;
  • Озода Раҳмон — Тожикистон Президентининг ижроия аппарати раҳбари;
  • Зулфия Сулейменова — Қозоғистон президенти маслаҳатчиси;
  • Нуржан Шайлдабекова — Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси;
  • Феруза Эшматова — Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман);
  • Ажар Гиният — Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири;
  • Аида Балаева — Қозоғистон маданият ва ахборот вазири;
  • Зулфия Давлатзода — Тожикистон маданият вазири;
  • Гулнора-Клара Самат — Қирғизистон Республикасининг Россиядаги элчиси;
  • Мадина Абилқасимова — Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси;
  • Робахон Маҳмудова — Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари;
  • Умут Шаяхметова — Қозоғистон Halyk Bank бошқарув раиси;
  • Ляззат Ибрагимова — Қозоғистон «Отбасы банка» бошқарув раиси;
  • Шоира Содиқова — Тожикистон «Арванд» банки бошқарув раиси;
  • Кунсулу Закариё — Қозоғистон Фанлар академияси президенти;
  • Светлана Ортиқова — Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари;
  • Мяхри Бяшимова — Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари;
  • Гаяне Умерова — Ўзбекистон Президенти администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари;
  • Севара Назархан — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
  • Азиза Умарова — Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Delivery Unit лойиҳа офиси раҳбари, жамоат арбоби;
  • Гулбаҳор Маҳкамова — Тожикистон Тадбиркор аёллар Миллий ассоциациясининг бошқарув раиси;
  • Нозима Давлетова — Ўзбекистон Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси;
  • Наталя Никитенко — Қирғизистон Республикаси давлат ва сиёсат арбоби;
  • Роза Айтматова — Қирғизистон Республикаси жамоат арбоби, хизмат кўрсатган таълим ходими;
  • Элвира Сурабалдиева — Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутати;
  • Ирина Матвиенко — Ўзбекистондаги Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси;
  • Динара Ошуракунова — Қирғизистон Республикаси «Демократия ва фуқаролик жамияти учун» коалицияси эксперти;

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Марказий Осиё етакчи аёлларининг илк мулоқоти Ўзбекистонда бўлиб ўтганди. Мулоқот натижасида Марказий Осиё аёлларининг давлат бошқаруви, превентив дипломатия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва бизнес, маданият, таълим, фан, санъат, гендер тенглиги ва умуман барқарор ривожланиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, минтақа мамлакатларининг тадбиркор аёллари иштирокида бизнес форумлар ташкил этилди.