Қибрайда 1 млн долларга ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали маълум қилди.

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи икки нафар фуқаро «Салар» шаҳарчаси ҳудудидаги 2 гектар ер майдонини 1 миллион 10 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тергов олди суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, мазкур ер майдони 2018 йил Қибрай тумани ҳокимининг тегишли қарори билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли фуқарога ажратиб берилган. Қайд этилишича, бугунга қадар ушбу манзилда ҳеч қандай амалий иш қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ер эгасини тергов ҳаракатларига жалб этиш чоралари кўрилмоқда.