19 май куни соат 14:45да Қўқон шаҳар Оқтош кўчасида жойлашган «Ўзбекнефтегаз» га қарашли «UzGazOil» АЁҚШ худудида ГАЗ-53 ёқилғи ташиш автомобили (бензовоз) ёқилғи тўкиш вақтида ёнди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

ФВВ ҳудудий бошқармасининг 8та ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёқилғи ташувчи автомобиль тўлиқ ўчирилди.

Жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.