Ҳукумат қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Huquqiy axborot» Telegram-канали.

Маълум қилинишича, филиал педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳалари бўйича кадрларни тайёрлайди.

Мазкур филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Қайд этилишича, филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Филиал Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон ва Нуробод туманларидаги мактаблар, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчиларга доимий равишда илмий-методик ёрдам кўрсатиб боради.