Жамият

Ходимлари вакцина олган кафе ва ресторанларга кечки пайт ҳам ишлашга рухсат берилди
8 август 2021, 20:43 1

Ходимлари вакцина олган кафе ва ресторанларга кечки пайт ҳам ишлашга рухсат берилди

10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.

Зомин миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
8 август 2021, 19:21

Зомин миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.

Нима тайёрлаймиз: мазали кечки овқат
7 август 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: мазали кечки овқат

Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

6 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 август 2021, 21:00

6 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Сурхондарёда шартли жангариларни йўқ қилдилар
6 август 2021, 20:57

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Сурхондарёда шартли жангариларни йўқ қилдилар

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли жангарилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар. Душманга авиация, артиллерия, зирҳланган жанговар техникалар ва барча турдаги ўт очиш воситалари ёрдамида зарбалар берилди. Машғулотларда Россиянинг тўртта Ту-22М3 бомбардимончи самолёти қатнашди.

Тест материаллари сурати интернетда тарқалган абитуриентлар имтиҳондан четлатилмоқда — ДТМ
6 август 2021, 18:31

Тест материаллари сурати интернетда тарқалган абитуриентлар имтиҳондан четлатилмоқда — ДТМ

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда суратлари тарқалган тест материалларига тааллуқли бўлган абитуриентларни тест синовидан четлаштирмоқда. 6 август куни бундай ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида аниқланди. Шунингдек, ДТМ сурати тарқалган айрим тест топшириқлари китоби жорий имтиҳонларга тегишли эмаслигини қайд этди.

USAID ўзбек мактаблари учун инглиз тили ва IT бўйича хорижий дарсликларни сотиб олди
6 август 2021, 16:31

USAID ўзбек мактаблари учун инглиз тили ва IT бўйича хорижий дарсликларни сотиб олди

USIAD халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистондаги мактаблар учун информатика ва инглиз тили дарсликларини сотиб олди. Улар 2021−2022 ўқув йилида мамлакатнинг 200 та мактабида синовдан ўтказилади. Шунингдек, агентлик Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқилган она тили, математика ва информатика бўйича таълим стандартларини Халқ таълими вазирлигига топширди.

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб қолади
6 август 2021, 14:05

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб қолади

Дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво давом этади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади.

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди
6 август 2021, 11:03

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Июль ойи охирида Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳолат юзасидан «мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Enter Engineering Самарқанд меъморчилигининг олтин меросини реконструкция қилмоқда
6 август 2021, 11:00

Enter Engineering Самарқанд меъморчилигининг олтин меросини реконструкция қилмоқда

Enter Engineering компанияси Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасида реконструкция ишларини олиб бормоқда. Зиёратгоҳда 9200 ўринли масжид, жисмоний имконияти чекланган кишиларнинг ҳаракатланиши учун замонавий лифтлар, махсус нишаб йўлкалар ва бошқа қулайликлар яратилиши кўзда тутилган.

Касалланиш ҳолатлари ортмоқда: бир кунда қарийб 1000 кишида коронавирус аниқланди
6 август 2021, 10:31

Касалланиш ҳолатлари ортмоқда: бир кунда қарийб 1000 кишида коронавирус аниқланди

Коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг кунлик рекорди янгиланди. Пайшанба куни республика бўйлаб 974 нафар фуқарода вирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этди.

Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 53 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёр
6 август 2021, 10:28

Сўровда иштирок этган ўзбекистонликларнинг 53 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёр

«Ижтимоий фикр» марказининг сўровномасида иштирок этган фуқароларнинг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашди. Сўралганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи эса (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортмоқда. Улар бунга асосий сабаб вакцинанинг ножўя таъсирларидан хавотир ва эмланишга қарши тиббий кўрсатма эканлигини айтишган. Вакцинация борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланди.

Биология бўйича Миллий сертификат учун тест натижалари бекор қилинди
6 август 2021, 10:12

Биология бўйича Миллий сертификат учун тест натижалари бекор қилинди

Давлат тест маркази 10 июнь куни биология фани бўйича миллий сертификат учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинмаслигиини маълум қилди. Бунга тестология мезонлари бузилганлиги, тест топширганларнинг мактабдаги ўртача баҳолари ва тест натижалари ўртасидаги катта тафовут ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги эътироз сабаб бўлди. Тестда иштирок этган барча талабгорларнинг тўлови тўлиқ қайтарилади.

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2021, 21:33

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди
5 август 2021, 21:04

Қашқадарёда Lacetti юк машинасига урилди. Оқибатда 4 киши вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди
5 август 2021, 17:09

ДТМ интернетда тарқалган тест материаллари бўйича изоҳ берди

Давлат тест маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган тест материалларидан фақатгина биология фанига оид топшириқлар Наманган вилоятида абитуриент томонидан суратга олингани ва у далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди
5 август 2021, 16:44

Ўзбекистонда COVID-19 саволлари бўйича HealthBuddy+ чат-боти ишга туширилди

ЮНИСЕФ ва ЖССТ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда COVID-19 ҳақидаги ишончли маълумотларни ўз ичига олган HealthBuddy+ чат-ботини ишга туширишди.

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди
5 август 2021, 16:10

Наманганда шифокорни дўппослаган шахслар қамоққа олинди

Намангандаги оилавий поликлинкада шифокорни дўппослаган ака-укаларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган. Шифокорга тиббий текширув давомида бир неча жароҳатлар ташхиси қўйилган.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
5 август 2021, 15:11

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди
5 август 2021, 14:16

Ангрендаги тўққиз қаватли уйда ёнғин содир бўлди

5 август куни Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг