30 июль куни Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳодиса кўп йиллик «техноген жараёнлар» — иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлганлиги айтилганди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, маданий мерос объекти ҳисобланган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.