5 август куни, эрталаб соат 09:00 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳри 5/1 даҳасида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган (видео). Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига беш дақиқа ичида етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Бир неча дақиқа ичида 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин соат 09:38 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин натижасида жабрланиш ва халок бўлиш ҳолатлари бўлмади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.