6 август куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Фақат энг чекка шарқий ҳудудларда конвектив булутлилик ривожланиши эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб туради. Бунинг натижасида Фарғона водийсида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли маҳаллий ёмғир ёғади.

Дам олиш кунларида текислик ҳудудлари бўйича қуруқ иссиқ сақланиб туради, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари +20…+25 даража, кундуз кунлари +35…+40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42 даражача атрофида бўлиши сақланиб туради.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 6−8 август кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.